locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» ва «Атлетико» АПЛнинг қиймати 93 млн евро бўлган ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда — ESPN

Икки клуб ҳужумчини ёзги трансферлар ойнасида қўлга киритиш имкониятини ўрганмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» ва «Атлетико» АПЛнинг қиймати 93 млн евро бўлган ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда — ESPN
ФОТО: Getty images

Лондоннинг “Челси” ва Мадриднинг “Атлетико” клублари Англиянинг “Брентфорд” жамоаси форварди Игор Тиаго билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN’нинг Бразилия нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, икки клуб ҳужумчини ёзги трансферлар ойнасида қўлга киритиш имкониятини ўрганмоқда.

Манбанинг хабар беришича, “Брентфорд” ўз футболчиси учун 80 миллион фунт стерлинг (тахминан 92,8 миллион евро) сўрамоқда.

Игор Тиаго 22 та гол билан Англия Премьер-лигасининг иккинчи тўпурари бўлиб турибди ва фақат “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанддан (24 гол) орқада қолмоқда. 2024 йилнинг ёзида “Брентфорд” бразилияликнинг трансфери учун Бельгиянинг “Брюгге”сига 33 миллион евро тўлаган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг