\"Челси\" ва \"Арсенал\" Сане учун курашга қўшилди
Фото: Getty Images
“Бавария”нинг 29 ёшли вингери Лерой Сане жорий мавсум охирида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчи “Бавария” билан янги шартнома борасида келиша олмаган. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув июнь ойи охирида якунланади.
Германиялик футболчига “Арсенал” ва “Челси” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Лондоннинг икки клуби Санени эркин агент сифатида ўз қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Лерой 2020 йилдан буён “Бавария” сафида ўйнаб келади. Жорий мавсумда Бундеслигада 29 та ўйинда 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист