locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" ва \"Арсенал\" Рожерс учун курашади

Футболчининг трансфер баҳоси 55 млн еврони ташкил этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Челси" ва "Арсенал" Рожерс учун курашади
Фото: Getty Images

“Астон Вилла” ярим ҳимоячиси Морган Рожерс фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашри хабарига кўра, "Арсенал" ва "Челси" ўз таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячини диққат билан кузатиб боришмоқда.

2024/2025 йилги мавсумда Морган Рожерс 54 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали экспертлари 22 ёшли футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

“Астон Вилла” эса мавсумни Премьер-лигада олтинчи ўринда якунлади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг