locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" ҳужумчиси ёзда жамоасини алмаштиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Челси" ҳужумчиси ёзда жамоасини алмаштиради
Фото: Getty Images

"Челси" ҳужумчиси Кристофер Нкунку ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Times хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчи "Челси"даги ҳолатидан норози ва шунинг учун ёзда фаолиятини давом эттириш учун барча вариантларни кўриб чиқади.

Ҳозирча “Челси” ҳали ҳужумчини сотиш бўйича якуний қарорга келмаган, аммо клуб у билан хайрлашишга интиляпти.

Эслатиб ўтамиз, Нкунку "Челси"нинг "Фулхем"га қарши ўйинида қайдномага киритилмаганди.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, 27 ёшли футболчининг нархи 45 миллион еврога баҳоланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг