locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Упамекано учун курашга қўшилди

26 ёшли ҳимоячига «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Упамекано учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Бавария» марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано учун курашга қўшилди. Франциялик футболчига, шунингдек, «Ливерпуль», «Интер» ва «Реал» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда BILD нашри хабар берди.

Манбага кўра, мюнхенликлар 26 ёшли ҳимоячининг трансферига 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Бироқ Упамекано 2026 йилнинг ёзида шартномаси якунланиши туфайли жамоани эркин агент сифатида тарк этиши эҳтимоли ҳам бор.

Маълумот учун, «Бавария» ҳимоячиси жорий мавсум барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифи бўлди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион евродан баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг