locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» учта ўйиндан бери гол ура олмаяпти

Лондонликлар АПЛнинг 31-турида «Эвертон»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-лигасининг 31-тури доирасида «Эвертон»га қарши кечган баҳсда 0:3 ҳисобига йирик мағлубиятга учради. Мазкур натижа орқали «кўклар» барча мусобақаларни инобатга олганда кетма-кет учинчи учрашувда рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар бундан аввал ички чемпионатда «Ньюкасл»га (0:1), Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида эса «ПСЖ»га (0:3) имкониятни бой берган эдилар.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда «Челси» АПЛ доирасида жами 53 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу борада фақатгина «Манчестер Юнайтед» (56), «Манчестер Сити» (60) ва «Арсенал» (61) жамоалари яхшироқ кўрсаткичга эга.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Лиам Розеньор шогирдлари 48 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди. «Челси» навбатдаги тур доирасида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув келаси якшанба, 12 апрел куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг