«Челси» Стерлингни асосий жамоа машғулотларидан четлатди
“Челси” жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг ёзги трансфер ойнаси якунланишида Саудия Арабистони клубларидан таклифлар олган бўлса-да, жамоани тарк этишдан бош тортди. Бу ҳақда Times Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, шу қароридан сўнг 30 ёшли англиялик футболчи январдаги трансфер ойнасигача асосий жамоадан алоҳида ҳолда машғулот олиб боради.
Шунингдек, “Челси” Стерлинг билан 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Футболчи жамоасини алмаштиришни истамаяпти. Ҳозирда у “аристократлар”да ҳафтасига тахминан 346 минг евро атрофида маош олади.
Ўтган мавсумда Стерлинг “Арсенал”да ижара асосида тўп тепди ва 28 учрашувда 1 та гол, 5 та голли пас қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 10 миллион еврога тенг.