«Челси» Стерлинг билан тезроқ хайрлашмоқчи
Стерлинг жорий мавсум "Челси" сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
ФОТО: Getty images
"Челси" клуби қишки трансферлар даврида ҳужумкор ярим ҳимоячи Раҳим Стерлинг билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда Caught Offside журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 31 ёшли футболчининг фаолиятини давом эттириш вариантлари орасида иккита клуб тилга олинмоқда - булар "Лидс" ва "Кристал Пэлас”.
Агар Стерлингни ҳеч ким сотиб олмаса, "кўклар" футболчи билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишлари мумкин.
Раҳимнинг лондонликлар билан меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади. Ярим ҳимоячининг бозор нархи беш миллион еврога баҳоланмоқда. Стерлинг жорий мавсум "Челси" сафида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист