locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» собиқ футболчиси наркотик моддалар савдосида гумонланиб қўлга олинди

Полиция маълумотларига кўра, операция давомида бир килограммдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Вест Бромвич» ва «Челси» клубларининг собиқ ҳимоячиси Нил Клемент Испанияда наркотик моддаларни сотиб олиш ва сақлашда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

47 ёшли собиқ футболчи Марбеля ва Фуэнхирола шаҳарлари оралиғидаги Ривьера дел Сол савдо марказида қўлга олинган. Тинтув давомида унинг ёнидан ва яшаш жойидан турли турдаги тақиқланган моддалар ҳамда нақд пул маблағлари топилган.

Полиция маълумотларига кўра, операция давомида бир килограммдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган. Мазкур тадбир маҳаллий аҳолининг шубҳали ҳаракатлар борасидаги шикоятларидан сўнг амалга оширилган текширувнинг бир қисмидир.

Маълумот ўрнида, Нил Клемент 2000 йилдан 2010 йилга қадар «Вест Бромвич» шарафини ҳимоя қилган бўлиб, жамоа сафида 295 та ўйинда майдонга тушган ва 24 та гол муаллифига айланган. Фаолиятининг аввалида у «Челси» клуби аъзоси ҳам ҳисобланган. Ҳозирда суд қарори билан у тергов якунига қадар гаров эвазига озодликка қўйиб юборилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг