locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» сўнгги олтита ўйиннинг бештасида мағлубиятга учради

Лондонликларни олдинда «МЮ»га қарши муҳим баҳс кутмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» Англия Премьер-лигасининг 32-турида «Манчестер Сити»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, «кўклар» барча мусобақалардаги сўнгги олтита ўйиннинг бештасида мағлубиятга учрашди.

Лондонликларнинг ушбу муваффақиятсиз серияси УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги «ПСЖ»га қарши баҳсда (2:5) бошланган эди. Шу пайтдан кейин, Лиам Розеньор шогирдлари АПЛда «Ньюкасл»га (0:1), парижликлар билан жавоб баҳсида эса яна мағлуб бўлишди (0:3). Худди шундай ҳисоб билан «Челси» Англия чемпионатида «Эвертон»га ҳам ютқазди. Англия Кубогида «Порт Вейл»ни тор-мор этиш (7:0) статистикани бироз яхшилаган бўлса-да, ортидан «шаҳарликлар»дан қабул қилинган мағлубият вазиятни яна оғирлаштирди.

Ҳозирги вақтда «Челси» 48 очко билан АПЛ турнир жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди. Жамоани 18 апрель куни 33-тур доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши муҳим учрашув кутмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг