locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Скотт бўйича янги таклиф тайёрламоқда

Лондон клуби 22 ёшли футболчини таркибига қўшиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Челси» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни трансфер қилиш бўйича янги таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда. Лондон клуби 22 ёшли футболчини таркибига қўшиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

«Челси» аввалроқ Скотт учун таклиф билан чиққан, бироқ «Борнмут»нинг талабларини қондира олмаган. Энди лондонликлар футболчи бўйича яхшиланган таклиф тайёрлашни режалаштирмоқда.

Скотт «Борнмут» сафида асосий таркиб футболчиларидан бирига айланган. Англиялик ярим ҳимоячи марказда ҳам, қанотда ҳам ўйнай олиши билан «Челси» мураббийлар штаби эътиборини тортган.

Маълумот учун, Алекс Скотт 2023-йилда «Бристол Сити»дан «Борнмут»га кўчиб ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2028-йилгача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг