locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» скаутлари Марказий Осиё бозорига йўналди

Лондон клуби Ўзбекистон ва қўшни давлатларда иқтидорли ёш футболчиларни излашни бошлади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» скаутлари Марказий Осиё бозорига йўналди
Расм: Telegram

Лондоннинг «Челси» клуби янги раҳбарият келганидан сўнг трансфер сиёсатида катта ўзгаришлар қилди. Энди клубнинг асосий эътибори тайёр юлдузлардан кўра, дунё бўйлаб ёш ва иқтидорли футболчиларни излаб, уларни тарбиялашга қаратилмоқда.

Шу мақсадда «Челси» ўз скаутлар тармоғини кенгайтириб, Марказий Осиё мамлакатларида ҳам фаолият бошлади. Энди клуб селекционерлари Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон каби илгари етарлича эътибор қаратилмаган ҳудудларда ҳам ёш талантларни излайди.

Ўзбекистон футболчилари учун бу янгилик катта имконият ҳисобланади. Улар майдондаги чиқишлари ва ўсиш суръатлари билан Европа скаутлари диққат марказида бўлишлари мумкин. Дунёнинг етакчи клубларидан бири томонидан кузатилиши эса ёшлар учун энг нуфузли академияларга йўл очиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг