«Челси» Симонс учун Нкункуни таклиф қилди
Фото: Getty Images
“Челси” клуби Хави Симонсни ўз жамоасига қўшиб олиш учун “Лейпциг”га ўз ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункунининг хизматлари ва қўшимча пул таклиф қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби Симонс билан шартнома борасида оғзаки келишувга эришган. Лондонликлар эса тўловнинг бир қисмини франциялик футболчи билан тўламоқчи.
“Лейпциг” учун бу таклиф ҳам фойдали бўлиши мумкин, чунки “Манчестер Юнайтед” сафига бориб қўшилган Беньямин Шешко ўрнини собиқ футболчиси билан тўлдириш ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин.
Баҳром Бобонов
Редактор