locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Штиллер учун курашга қўшилди

Тransfermarkt портали Штиллернинг актуал трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Штиллер учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty images

«Штутгарт» яримҳимоячиси Анжело Штиллер фаолиятини Англия клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчи хизматларига «Челси» қизиқиб қолган. Лондон клуби яримҳимоячи трансфери учун «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» билан курашга қўшилган.

«Штутгарт» футболчиси сотувидан 50 миллион евродан кам бўлмаган сумма ишлаб олмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи 44 ўйинда 1 та гол уриб, 9 та голли узатма етказиб берган.
Тransfermarkt портали Штиллернинг актуал трансфер нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг