locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” сардори операция қилинди: Жеймс узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин

Англиялик ҳимоячи машғулот вақтида жароҳат олган ва тиббий текширувлардан сўнг уни операция қилишга қарор қилинган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лондоннинг “Челси” клуби сардори Рис Жеймс тиззасидан олган жароҳати сабаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Англиялик ҳимоячи машғулот вақтида жароҳат олган ва тиббий текширувлардан сўнг уни операция қилишга қарор қилинган. Бу ҳақда “Челси” клуби расмий баёнотида маълум қилди.

Манбага кўра, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган. Футболчи ҳозирда клубнинг Кобҳэмдаги машғулот базасида шифокорлар назорати остида тикланиш жараёнини бошлаган. “Челси” унинг майдонга қайтиш муддатини расман эълон қилмаган.

Sky Sports маълумотига кўра, 26 ёшли ҳимоячи тахминан уч ой давомида майдонга туша олмаслиги мумкин. Унинг йўқлиги жамоанинг ҳимоя чизиғидаги имкониятларини чеклаши кутилмоқда. Бироқ тикланиш муддати футболчининг соғайиш жараёнига қараб ўзгариши мумкин.

Маълумот учун, Рис Жеймс “Челси” академияси тарбияланувчиси ва Англия миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Сўнгги мавсумларда жароҳатлар уни мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига бир неча бор тўсқинлик қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг