locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Розеньорни истеъфога чиқарса, рекорд даражадаги товон пули тўлайди

41 ёшли мутахассис лондонликлар сафини тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббий Лиам Розеньорни яқин вақт ичида лавозимидан озод этадиган бўлса, унга 27,6 миллион евро миқдорида компенсация тўлашга тўғри келади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу сумма футбол тарихидаги энг йирик истеъфо товон пулларидан бири бўлиши мумкин. 41 ёшли мутахассис қўл остида «Челси» сўнгги вақтларда инқирозга юз тутди: жамоа Англия Премьер-лигасида кетма-кет бешта ўйинда мағлубиятга учради ва бирорта ҳам гол ура олмади.

Инглиз мутахассиси шу йилнинг январ ойида «Страсбург»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан имзолаган амалдаги шартномаси 2032 йилга қадар мўлжалланган. Айнан шартноманинг узоқ муддатлилиги товон пулининг бу қадар юқори бўлишига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун, Англия чемпионатининг 34 та туридан сўнг «Челси» 48 очко билан турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда. 33 та ўйинда 70 очко жамғарган «Арсенал» мусобақа пешқадами бўлиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг