«Челси» Розенйор мураббийлар штабига қўшилган мутахассислар номини эълон қилди
«Челси» матбуот хизмати клубнинг янги бош мураббийи бўлган Лиам Розенйор штабига кимлар киришини маълум қилди. Мутахассис Лондон клубидаги фаолиятини 6 январ куни расман бошлаган.
«41 ёшли Лиам жамоани сешанба куни қабул қилиб олди. «Фулҳэм»га қарши ўйинимизни трибуналардан кузатгач, Розенйор илк бор шанба куни, Англия Кубоги учинчи босқичи доирасида «Чарлтон Атлетик»га қарши баҳсда мураббийлар ўриндиғидан жамоани бошқаради. «Стэмфорд Бридж»да Розенйорга Калифа Сиссе ва Жастин Уокер қўшилди. Ҳар икки мутахассис асосий жамоа мураббийлари этиб тайинланди, улар аввалроқ Розенйор билан бирга «Страсбург»да ишлаган», — дейилади «Челси» матбуот хизмати хабарда.
Шунингдек, Бен Уорнер ҳам Франциянинг Лига 1 клубидан «Челси»га асосий жамоа таҳлилчиси сифатида келиб қўшилди.