locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» «Ренн» ҳимоячиси Жереми Жаке билан келишувга эришди

20 ёшли футболчи АПЛга кўчиб ўтишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» «Ренн» ҳимоячиси Жереми Жаке билан келишувга эришди
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Ренн» ҳимоячиси Жереми Жаке билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, 20 ёшли футболчи АПЛ клуби сафида ўйнашга тайёр, аммо музокаралар давом этмоқда. «Ренн» француз футболчиси учун 65 млн евро талаб қилмоқда.

Жереми Жаке клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у Франция чемпионатида 16 та ўйинда майдонга тушди ва ҳар бирига асосий таркибда қатнашди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 млн еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг