locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Ренату Вейгани ортга қайтармоқчи

23 ёшли футболчи 2024/25-йилги мавсумда “Челси” сафида 18 та учрашувда майдонга тушган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” “Вильярреал” сафида тўп тепаётган Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Ренату Вейгани қайтаришни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди.

23 ёшли футболчи 2024/25-йилги мавсумда “Челси” сафида 18 та учрашувда майдонга тушган. 2025-йилнинг ёзида эса Лондон клуби Вейгани 24,5 миллион евро эвазига “Вильярреал”га сотганди.

Вейга жорий мавсум барча турнирларда 8 та учрашувда қатнашиб, бир бор голли узатма амалга оширди. Португалиялик ҳимоячининг “Вильярреал” билан амалдаги шартномаси 2032-йил ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, Transfermarkt Вейганинг ҳозирги трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда. “Челси” унинг трансферидан атиги бир йил ўтиб футболчини қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг