“Челси” Рашфордни ўз сафига қўшиб олиши мумкин
“Челси” “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рашфордни трансфер қилиш вариантни кўриб чиқмоқда. Лондон клуби англиялик футболчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда ва трансфер ойнаси ёпилишидан олдин унинг борасида ҳаракат қилиши мумкин.
Рашфорднинг келажаги ҳозирча ноаниқ. У 2025/26-мавсумни “Барселона”да ижара асосида ўтказган, бироқ каталонликлар футболчини доимий равишда сотиб олиш имкониятидан фойдаланмаган. Шу сабабли ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га қайтган.
“Челси” учун асосий масалалардан бири футболчининг маоши ва трансфер шартлари бўлиши мумкин. Аввалроқ клуб Рашфордни фақат ижара асосида таркибга қўшиш вариантни кўриб чиққани ҳақида хабарлар тарқалган.
Маълумот учун, Рашфорд 2025/26-мавсумда “Барселона” сафида яхши натижа қайд этган ва клуб учун 14 та гол ҳамда 14 та голли узатмага ҳисса қўшган. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан келажаги эса трансфер ойнаси якунига қадар ҳал қилиниши кутилмоқда.