locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» «Порту» дарвозабони Диогу Коштани сотиб олишни кўриб чиқмоқда

Хаби Алонсо лондонликларнинг дарвоза позициясини кучайтирмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби Португалиянинг «Порту» жамоаси дарвозабони Диогу Коштани ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, инглиз клубининг янги бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг ҳимоя чизиғини, хусусан, дарвоза позициясини кучайтирмоқчи. Айни дамда Кошта «кўклар» учун асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди.

Ҳозирги вақтда «Порту» ўз дарвозабонини 60 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ Диогу Кошта АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олса, ушбу маблағ миқдори янада ошиши мумкин.

Ортда қолган мавсумда Кошта «Порту» таркибида барча турнирлар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 26 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, дарвозабоннинг айни дамдаги бозор баҳоси 40 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Порту» клуби 2025/2026-йилги мавсумда Португалия чемпионлигини муддатидан аввал қўлга киритган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг