locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Педру Нету бўйича “Манчестер Сити”га ён бермоқчи эмас

Лондон клуби 26 ёшли португалиялик футболчи учун белгиланган нархни пасайтиришни режалаштирмаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” “Челси” вингери Педру Нетуни ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Лондон клуби 26 ёшли португалиялик футболчи учун белгиланган нархни пасайтиришни режалаштирмаяпти. Шу сабабли трансфер бўйича келишувга эришиш ҳозирча осон бўлмаслиги айтилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, “Манчестер Сити” Нету учун “Челси” талаб қилаётган суммадан анча кам маблағ таклиф қилишга тайёр. “Кўклар” эса ўз позициясида қатъий турибди ва футболчини арзонроқ нархда қўйиб юборишни истамаяпти.

Агар трансфер амалга ошса, Нету “Манчестер Сити”да Энцо Мареска билан яна бирга ишлаши мумкин. Португалиялик футболчи аввалроқ “Челси”да италиялик мутахассис қўл остида тўп тепган. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt Нетунинг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда. Шунингдек, футболчига “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхэм” томонидан ҳам қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳозирча “Манчестер Сити” ва “Челси” ўртасида трансфер бўйича келишув мавжуд эмас.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг