locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Педрони «Барселона»га сотиш нияти йўқлигини маълум қилди

Лондонликлар 24 ёшли бразилиялик футболчига муносиб ўринбосар топиш имконсиз деб ҳисобламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг Челси клуби ҳужумчи Жоао Педро бўйича ўз позициясини аниқлаштириб олди ва учинчи шахслар орқали Барселонага ушбу футболчини сотиш нияти йўқлигини маълум қилди. Лондонликлар ҳозирги трансфер бозорида 24 ёшли бразилиялик форвардга мос нархда муносиб ўринбосар топиш имконсиз эканлигини таъкидламоқда.

Аввалроқ Испания матбуотида Барселона Педрони Хулиан Алваресга муқобил вариант сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ Жоао Педронинг ўзи ҳам ҳозирча Лондонни тарк этиш ҳақида ўйламаяпти ва бор эътиборини жаҳон чемпионатига тайёргарликка қаратган.

Жоао Педро жорий мавсумда Челси таркибида барча турнирлар доирасида жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди. Трансфер тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, аристократлар ўтган йилнинг ёзида футболчини Брайтон клубидан 63,7 миллион евро эвазига сотиб олишган эди.

Ҳозирда Transfermarkt портали бразилиялик форварднинг бозор баҳосини 65 миллион евро атрофида баҳоламоқда ва унинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Шартноманинг ўта узоқ муддатлилиги сабабли Челси ҳар қандай таклифни рад этиш ёки жуда катта маблағ талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг