locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Педро Нетуни 117 миллион евроға баҳолади

Клуб футболчи билан хайрлашишга қарши эмас, бироқ ҳозирча «Ал-Ҳилол» ёки бошқа бирор жамоадан расмий таклиф келиб тушмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Челси» ҳужумчиси Педро Нету ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Португалиялик футболчига Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби эса 26 ёшли футболчининг трансфер нархини белгилаб қўйган.

GiveMeSport маълумотига кўра, «Челси» Нету учун 117 миллион евро талаб қилмоқда. Клуб футболчи билан хайрлашишга қарши эмас, бироқ ҳозирча «Ал-Ҳилол» ёки бошқа бирор жамоадан расмий таклиф келиб тушмаган.

Аввалроқ Нетуга «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шу сабаб португалиялик вингернинг келажаги ёзги трансфер ойнасининг қолган қисмида муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча эса «Челси» футболчини фақат ўз талабларига мос таклиф тушган тақдирдагина қўйиб юборишга тайёр.

Маълумот учун, Педро Нету ўтган мавсум «Челси» сафида барча мусобақалар доирасида 52 та учрашувда майдонга тушди. Португалиялик футболчи ушбу баҳсларда 10 та гол уриб, 9 та голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг