locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Павлович учун 65 миллион евро таклиф қилишга тайёр

Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Павлович учун 65 миллион евро таклиф қилишга тайёр
ФОТО: Getty images

«Бавария» ярим ҳимоячиси Александр Павлович «Челси» клуби эътиборини тортди. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манбага кўра, «кўклар» ярим ҳимоячининг эҳтимолий трансфери бўйича «Бавария»га мурожаат қилишга тайёр.

Бунинг учун Лондон клуби футболчининг ўтиши учун 65 миллион евро тўлашга рози. Томонлар ўртасида музокаралар тез орада бошланади.

Маълумот учун, Александр Павлович «Бавария» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи мюнхенликлар сафида барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг