«Челси» Пасни сотиб олмоқчи
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
“Челси” клуби “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пасни трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 21 ёшли аргентиналик футболчининг қиймати яқин йиллар ичида 100 миллион еврога етиши тахмин қилинмоқда.
Мазкур ҳолат ортидан лондонликлар Пасни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Жорий мавсумда Пас барча мусобақалар доирасида жами 12 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатма муаллифига айланган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист