locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» олти нафар футболчи билан хайрлашади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» олти нафар футболчи билан хайрлашади
Фото: Getty Images

Лондоннинг "Челси" клубида таркибни "тозалаш" ишлари давом этмоқда. "Кўклар" жорий трансферлар даврида сотувлардан 230 млн евродан кўпроқ маблағ ишлаб олишди, аммо бу билан тўхтаб қолишмоқчи эмас.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Челси" нафақат аввал хабар қилинганидек, Кристофер Нкунку ва Николас Жексон билан, балки яна тўрт нафар футболчи - Ренату Вейга, Бен Чилуэлл, Раҳим Стерлинг ва Аксель Дисаси билан ҳам хайрлашишга қарор қилган.

Юқорида номлари келтирилган барча футболчилар таркибдан четлатилган ва трансфер ойнаси ёпилишидан олдин клубни тарк этиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, "Челси"да харидлар ҳам талайгина: лондонликлар 8 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди ва жами 280 млн евро атрофида маблағ сарфлади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг