«Челси» Нунесга қизиқиб қолди
«Челси» ҳамда «Ньюкасл» «Ал Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нунес хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби 26 ёшли футболчини ҳужум чизиғига қўшимча куч ва вариантлар олиб кирадиган ўйинчи сифатида кўрмоқда. Бироқ Нунеснинг юқори маоши эҳтимолий трансферга тўсқинлик қилиши мумкин.
Қайд этилишича, уругвайлик футболчи ҳафтасига тахминан 400 минг фунт (460 минг евро) маош олади. Шунга қарамай, у Европага қайтиш учун маошини камайтиришга рози бўлиши мумкин.
Ушбу мавсум Нунес барча мусобақаларда 24 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Футболчининг «Ал Ҳилол» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Тransfermarkt портали унинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.