«Челси» Морган Рожерс трансфери бўйича «Астон Вилла» билан оғзаки келишувга эришди
Trasnfermarkt портали 22 ёшли инглиз футболчисининг трансфер қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.
photo: gettyimages
«Челси» Морган Рожерс трансфери бўйича «Астон Вилла» билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбалaрга кўра, Бирмингем клуби лондонликларнинг 117 миллион фунт стерлинг (тахминан 137 миллион евро) миқдоридаги таклифини қабул қилган.
Айтилишича, Рожерс «Челси» билан 6 йиллик шартнома имзолайди. Битимда яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд. Яримҳимоячи душанба куни тиббий кўрикдан ўтади.
2025/26 йилги мавсумда Рожерс «Астон Вилла» сафида барча мусобақаларда 55 та баҳсда майдонга тушиб, 14 та гол ва 12 та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Trasnfermarkt портали 22 ёшли инглиз футболчисининг трансфер қийматини 90 миллион евро деб баҳоламоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор