«Челси» «Милан» ҳимоячиси Страхия Павловичга қизиқиш билдирмоқда
Лондоннинг «Челси» клуби «Милан» марказий ҳимоячиси Страхия Павловичнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. «Аристократлар» 24 ёшли футболчининг вакиллари билан алоқа ўрнатган. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ушбу трансферни амалга ошириш учун камида 40 миллион евро миқдорида таклиф юборилиши керак. Чунки «Милан» раҳбарияти Павловични жамоанинг асосий ва муҳим ўйинчиларидан бири, деб ҳисоблайди.
Жорий мавсумда сербиялик ҳимоячи барча турнирлар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Павловичнинг бозор қиймати 35 миллион евроми ташкил этади.