«Челси» Маркус Рэшфордга қизиқиш билдирмоқда
Ўтган мавсумда англиялик ҳужумчи ижарада «Барселона»да ўйнади.
ФОТО: Getty Images
«Аристократлар» ўтган мавсумни ижара асосида «Барселона»да ўтказган 28 ёшли футболчини доимий асосда сотиб олишга тайёр эмас. Агар Лондон клуби Рэшфорднинг трансферини амалга оширадиган бўлса, бу фақатгина ижара шартномаси кўринишида бўлади.
Англиялик футболчи кўчиб ўтган тақдирда, «кўклар»дан унга ҳафтасига 325 минг фунт (377 минг евро) миқдорида маош тўлаш талаб этилиши мумкин. Шу сабабли клуб ҳужумчининг трансфери учун қўшимча маблағ сарфлашни истамаяпти.
Якунланган мавсумда Рэшфорд барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги меҳнат келишуви 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист