locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Марко Палестра трансферини якунлашга яқин

Лондонликлар футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Челси» А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилган Марко Палестра трансферини якунлашга яқин. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лондон клуби «Аталанта» ҳимоячисини сотиб олиш бўйича музокараларда муҳим босқичга етган.

«Челси» футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. Бонуслар инобатга олинса, келишувнинг умумий қиймати 55 миллион евродан ошиши мумкин. Аввалроқ Марко Палестрага Миланнинг «Интер» клуби ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинган эди. Бироқ манбага кўра, «Интер» «Челси» таклифини такрорлашга тайёр эмас.

Ҳозирда трансферни якунлаш учун футболчининг «Аталанта» томонидан сўнгги рухсатни олиши қолган. 21 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси ўтган мавсумни ижара асосида «Кальяри» сафида ўтказди.

У 2025/26-йилги мавсумда А Серияда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Мавсум якунланганда Палестра Италия А Сериясининг энг яхши ҳимоячиси деб эътироф этилди. Агар келишув якунланса, «Челси» ҳимоя чизиғини Европанинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири билан кучайтиради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг