locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Маресканинг кетиши учун 17 миллион фунт товон пули олади

“Манчестер Сити” Энцо билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Маресканинг кетиши учун 17 миллион фунт товон пули олади
ФОТО: Getty images

“Челси” Энцо Маресканинг “Манчестер Сити” бош мураббийи этиб тайинланиши ортидан 17 миллион фунт стерлинг миқдорида компенсация олади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Аввалроқ “Челси” расмий баёнот бериб, Маресканинг 2026 йил январида шартномасини бекор қилиши муносабати билан “Манчестер Сити” ҳамда мураббийнинг ўзи билан махфий компенсация келишувига эришилганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Энцо Мареска билан 2029 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Италиялик мутахассис ушбу лавозимда Хосеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг