Челси Марескани истеъфога чиқарди
Лондон клуби жорий мавсум АПЛ доирасида 19 ўйиндан кейин 30 очко жамғарган ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.
photo: gettyimages
«Челси» матбуот хизмати бош мураббий Энсо Маресканинг истеъфоси расман эълон қилинди. Италиялик мутахассис 2024 йил ёзидан бери лондонликларни бошқариб келаётган эди. У бунга қадар «Парма» ва «Лестер» жамоаларида фаолият юритган.
«Жамоа ҳали ҳам бир неча мусобақаларда муҳим мақсадларга эга. Шу боис мураббий алмашинуви мавсумни тўғри йўлга қайтариш учун энг яхши имконият беради, деб ҳисоблаймиз. Энсонинг қилган ишлари учун миннатдормиз ва унга келажакдаги фаолиятида омад тилаймиз», — дейилади клуб баёнотида.
Лондон клуби жорий мавсум АПЛ доирасида 19 ўйиндан кейин 30 очко жамғарган ва турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Челси» ҳозирда пешқадам «Арсенал»дан 15 очкога орқада қолмоқда.
Иброҳим Жалолов
Редактор