locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Мареска бўйича бир қарорга келган – манба

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Челси” Мареска бўйича бир қарорга келган – манба
Фото: Getty Images

"Челси" клуби бош мураббий Энсо Марескани, ҳатто жамоа Чемпионлар лигасига йўлланма олмаган тақдирда ҳам ишдан бўшатмайди. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Қайд этилишича, Лондон клуби ЕЧЛ чиқа олмаганда ҳам бундай кескин чораларни талаб қилмайди. Мураббийга бўлган ишонч сақланиб қолинади.

Бундан ташқари, жамоа раҳбарияти Марескага нисбатан Англия ва Европада қизиқиш мавжудлигидан хабардор, бироқ сўнгги ўйинлар натижаларига кўра мураббийни алмаштириш бўйича ҳеч қандай режа йўқ.

Ҳозирда "Челси" Англия Премьер-лига турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 63 очко тўплаган, худди шунча очко олтинчи ўриндаги "Астон Вилла"да ҳам бор.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг