\"Челси\", \"Ливерпуль\" ва \"Манчестер Сити\" ПСЖнинг 18 ёшли иқтидорига қизиқмоқда
Париж клуби ёш футболчини 50 миллион евродан камга қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
Фото: Getty Images
Англиянинг "Челси", "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" клублари ПСЖнинг 18 ёшли қанот ҳужумчиси Иброҳим Мбайега қизиқиш билдираётгани маълум.
Франциянинг RMC Sport нашри хабар беришича, Париж клуби ёш футболчини 50 миллион евродан камга қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Футболчининг хизматларига "Тоттенхэм", Дортмунднинг "Боруссия"си ва Леверкузеннинг "Байер" клублари ҳам қизиқиш билдирган.
Таъкидланишича, ПСЖ Мбайени сотишга шошилмаяпти. Бироқ клубга муносиб таклиф тушса, трансфер масаласини кўриб чиқишга тайёр. Шу боисдан, ёзги трансфер ойнасининг энг қизиқарли курашларидан бири айнан сенегаллик иқтидор учун кечиши мумкин.
Насрулло Каримов
Журналист