«Челси» Лига 1'нинг икки ёш футболчисини нишонга олди
Лондонликлар ушбу трансферларни январ ойида амалга ошириши мумкин.
ФОТО: Getty Images
«Челси» клуби Франциядаги икки иқтидорли ёш футболчига — «Мец» ҳужумчиси 16 ёшли Брайан Маджо ва «Лилл» ярим ҳимоячиси 18 ёшли Айюб Буаддига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар ушбу футболчиларни яқинлашиб келаётган трансфер ойналарида харид қилиши мумкин. Клуб бир консорциум бошқарувида бўлган «Страсбург»ни Буадди учун «идеал бошланғич майдон» сифатида кўриб чиқмоқда. Бу футболчига Англия Премьер-лигасига йўл олишдан аввал тажриба тўплаш имконини бериши мумкин.
Жорий мавсумда Буадди барча мусобақалар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма қайд этган. Брайан Маджо эса 7 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урган ва 1 та ассист берган.
Насрулло Каримов
Журналист