locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Лига 1’нинг 18 ёшли ҳимоячиси учун 30 миллион евро таклиф қилди

Бироқ лондонликлар рад жавобини олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Нант»нинг иқтидорли марказий ҳимоячиси Тилел Тати учун норасмий таклиф юбoрди. Бироқ, Франция клуби бу таклифни рад этди. Бу ҳақда нуфузли L'Équipe нашри хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, «аристократлар» 18 ёшли футболчини сотиб олган тақдирда ҳам, уни мавсум охиригача «Нант»да ижара асосида қолдиришни режалаштирган эди. Шунга қарамай, ушбу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли анча паст деб баҳоланмоқда. Бунинг асосий сабаби — трансфер ойнаси ёпилишига (2 февралга қадар) жуда оз вақт қолганидир.

Тилел Тати жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 19 та учрашувда майдонга тушди. Ёш бўлишига қарамай, у жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бирига айланиб улгурган.

Ҳимоячининг «Нант» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали айни дамда француз иқтидорини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг