locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Челси” Лиам Делапни сотишга тайёр, унга учта АПЛ клуби қизиқмоқда

Музокаралар яқин вақт ичида бошланиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Челси” ҳужумчи Лиам Делап билан ёздаёқ хайрлашишга тайёр. Клуб 23 ёшли футболчини 41–47 миллион евро эвазига қўйиб юборишга рози.

The i Paper нашри хабарига кўра, Делап хизматларига Англия Премьер-лигасининг уч клуби — “Ноттингем Форест”, “Эвертон” ва “Лидс Юнайтед” жиддий қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Музокаралар яқин вақт ичида бошланиши мумкин.

“Челси” Делапни ўтган йили ўз сафига қўшиб олган эди, бироқ футболчи асосий таркибдан мустаҳкам жой эгаллай олмади. Шу сабабли Лондон клуби трансфер ойнаси ёпилгунига қадар уни фойда билан сотишни режалаштирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг