locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Леау учун 75 миллион евро тўлашга тайёр — манба

Португалиялик ҳужумчи фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Милан» ҳужумчиси Рафаэл Леауни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилмоқда. «Аристократлар» португалиялик футболчи учун 75 миллион евро тўлашга тайёр, деб хабар беради журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда.

Манбага кўра, «Челси» Леауни яқин вақт ичида ўзининг асосий трансфер мақсади қилиб белгилаган. Transfermarkt портали 26 ёшли Рафаэл Леаунинг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.

Жорий мавсумда у «Милан» сафида барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 1 голга узатма берди. Португалиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг