locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" конференциялар лигаси ғолиби!

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Челси" конференциялар лигаси ғолиби!
Photo: gettyimages

Польша давлатида УЕФА конференциялар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Англиянинг “Челси” ҳамда Испаниянинг “Реал Бетис” жамоалари ўзаро куч синашди.

Биринчи бўлимнинг тўққизинчи дақиқасида Абде “Бетис”ни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимнинг олтмиш олтинчи дақиқасида Энцо, етмишинчи дақиқада Жексон, саксон учинчи дақиқада Санчо ҳамда Кайседо тўқсон биринчи дақиқада голлар уриб лондонликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Натижада испан жамоалари бу мавсумда европа кубокларидан қуруқ қолишди. “Челси” эса инглизлар номидан европа кубогини қўлга киритган иккинчи жамоага айланди.

Шундай қилиб “Челси” Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ҳамда Европа конференциялар лигаси кубокларини ютган биринчи жамоага айланди.

Аввалроқ, шахс сифатида лондонликларнинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо юқоридаги учта кубокни ютган биринчи мураббийга айланган эди.

Конференция лигаси | Финал

"Реал Бетис" 1:4 "Челси"

Голлар: Эз Абде 9 - Энцо 66, Жексон 70, Санчо 83, Кайседо 90+1

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг