locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Коне учун 100 миллион евро тўлашига тўғри келиши мумкин

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Коне учун 100 миллион евро тўлашига тўғри келиши мумкин
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансферлар ойнасида «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Коне билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирган эди. Бироқ «кўклар» футболчини тахминан 50 миллион евро эвазига сотиб олиш имконияти бўлганига қарамай, якунда трансфердан воз кечган.

Corriere dello Sport маълумотига кўра, янги мавсумни муваффақиятли бошлаган Коне сабаб «Рома» футболчининг трансфер қийматини икки баравар оширган. Энди Рим клуби 25 ёшли франциялик ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро талаб қилмоқда.

Коне жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урган. Унинг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро деб баҳоламоқда. Шу тариқа, «Рома»нинг 100 миллион евро талаб қилиши унинг расмий бозор қийматидан анча юқори ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг