locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионига айланиши мумкин
Фото: Getty Images

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг чорак финалчилари маълум бўлди. Opta жамоаларнинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятини баҳолади.

Унга кўра, мусобақанинг асосий фаворити сифатида Англиянинг “Челси” клуби кўрсатилган. Лондон клуби турнирда ғолиб чиқиш эҳтимоли 26,8 фоиз деб баҳоланган.

Иккинчи ўринда Франциянинг “ПСЖ” клуби жой олган бўлиб, парижликларнинг бош совринга эга чиқиш эҳтимоли 24,9 фоизни ташкил қилади. Кучли учликни эса “Реал Мадрид” якунлаб турибди (16,9%).

Opta нашрига кўра, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоаларнинг ғалаба қозониши имконияти:

“Челси” — 26,8 фоиз
“ПСЖ” — 24,9 фоиз
“Реал Мадрид” — 16,9 фоиз
“Бавария” — 14,8 фоиз
“Боруссия Дортмунд” — 7,6 фоиз
“Ал-Ҳилол” — 4,3 фоиз
“Палмейрас” — 3 фоиз
“Флуминенсе” — 1,5 фоиз

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг