locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ҳужумчи харид қилмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ҳужумчи харид қилмоқчи
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби «Брайтон»нинг 23 ёшли ҳужумчиси Жоау Педрони клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Globo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «аристократлар» аллақачон музокараларга киришишга ва бразилиялик футболчи учун «Брайтон»га 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Педро жорий мавсум барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг