locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Челси\" клуби \"Ньюкасл\"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали хизматидан қизиқиш билдирмоқда

Лондон клуби Англия чемпионати даражасида синаб кўрилган ярим ҳимоячилар бозорини таҳлил қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Челси" клуби "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали хизматидан қизиқиш билдирмоқда
photo: gettyimages

"Челси" клуби "Ньюкасл"нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали хизматидан қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби Англия чемпионати даражасида синаб кўрилган ярим ҳимоячилар бозорини таҳлил қилмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўклар" Тоналини жорий қишда эмас, балки келаси ёзда харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Клуб италиялик футболчини сақлаб қолишга умид қилмоқда ва у 10 ойлик дисквалификациядан сўнг уни қўллаб-қувватлаган клубга садоқат кўрсатиши керак, деб ҳисобламоқда.

Жорий мавсумда Тонали барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 75 млн еврони ташкил этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг