locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» кейинги мавсум Чемпионлар Лигаси ёки Европа Лигасидан бирини танлаши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» кейинги мавсум Чемпионлар Лигаси ёки Европа Лигасидан бирини танлаши мумкин
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Челси» клуби Конференциялар Лигасида ғалаба қозониб, АПЛ орқали Чемпионлар Лигасига йўлланма олса, кейинги мавсум икки турнирдан бирида (Чемпионлар Лигаси ёки Европа Лигаси) қатнашишни танлаши мумкин бўлади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, бу қоида Конференциялар Лигасида ғолиб чиққан нисбатан кучсиз жамоалар учун ишлаб чиқилган. Агар улар Чемпионлар Лигасида иштирок этишга иккиланишса, Европа Лигаси умумий гуруҳ босқичига йўлланма олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Конференциялар Лигасининг ҳал қилувчи финал ўйини 28-май куни Польшада бўлиб ўтади. Унда «Челси» ва «Бетис» ўзаро тўқнаш келади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг