locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» Камавинга трансфери бўйича «Реал» билан боғланди

Трансфер юзасидан якуний қарор эса футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» Камавинга трансфери бўйича «Реал» билан боғланди
ФОТО: Getty images

Лондоннинг «Челси» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавинга трансфери бўйича мадридликлар билан алоқага чиққан. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 23 ёшли француз футболчисини «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Transfermarkt Камавинганинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда. Шу билан бирга, «Реал» футболчини камида 80 миллион евро эвазига қўйиб юбориш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Трансфер юзасидан якуний қарор эса футболчининг ўзига боғлиқ бўлади.

2025/2026 йилги мавсумда Камавинга барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг