«Челси» Камардани яна ўз сафига қўшиб олмоқчи
Transfermarkt эксперти Камарданинг трансфер қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
«Милан» ҳужумчиси Франческо Камарда яна «Челси» қизиқиш доирасига тушди.
Лондон клуби вакиллари 18 ёшли футболчининг вазиятини диққат билан кузатмоқда. Камарда жорий мавсумда етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Бу ҳақда Transfer News Live TEAMtalk манбасига таяниб хабар берди.
«Милан» истеъдодли ҳужумчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Камардага шунингдек «Манчестер Сити», «Тоттенҳэм», «Брайтон» ва «Брентфорд» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt эксперти Камарданинг трансфер қийматини 15 миллион евро деб баҳоламоқда. Итальян футболчиси жорий мавсумда майдонга бор-йўғи икки марта тушган ва ҳар икки учрашувда ҳам баҳс якунига яқин вақтда захирадан ўйинга қўшилган.