locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» истеъфога чиқарилган Розеньорга қанча компенсация тўлаши маълум бўлди

Аввалроқ 41 ёшли мутахассис лавозимидан озод этилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Челси» жамоаси бош мураббий лавозимидан озод этилган Лиам Розеньорга 27,6 миллион евро миқдорида товон пули тўлайди. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Шу тариқа, мутахассис клуб бошқарувида ўтказган ҳар бир ўйини учун 174 000 евро, қўлга киритилган ҳар бир ғалаба учун эса 364 000 евродан ишлаб олган бўлиб чиқмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу компенсация суммаси футбол тарихидаги энг йирик истеъфолардан бири сифатида қайд этилди. 41 ёшли мутахассис қўл остида «Челси» Англия Премьер-лигасида кетма-кет бешта ўйинда мағлубиятга учради ва бирорта ҳам гол ура олмади.

Розеньор жорий йилнинг январ ойида «Страсбург»дан «Челси»га ўтган эди. Мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йилга қадар мўлжалланган эди.

Англия чемпионатининг 34 та туридан сўнг «Челси» 48 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Мусобақада 33 та ўйиндан кейин 70 очко тўплаган «Арсенал» пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг