locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Челси» қишда Уортон учун 93 миллион евро таклиф қилиши мумкин

Уортон 2024 йилдан буён «Кристал Пэлас» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Челси» қишда Уортон учун 93 миллион евро таклиф қилиши мумкин
ФОТО: Getty images

Англия терма жамоаси ва «Кристал Пэлас» ярим ҳимоячиси Адам Уортон Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш доирасига тушди. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, «кўклар» 22 ёшли футболчини қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

«Челси» раҳбарияти Уортон трансфери учун тахминан 93 миллион евро сарфлашга тайёр. Лондонликлар футболчини ўтган ёзда ҳам харид қилишга уринган, аммо келишув амалга ошмаган.

Уортон 2024 йилдан буён «Кристал Пэлас» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида Уортон тўртта учрашувда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки ассист қайд этмади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг